Ҳодимларни бошқариш сиёсатининг асосий йўналишлари
Ходимларни бошқариш сиёсатининг асосий вазифалари қуйидаги самарали тизимларни яратишдан иборат:
- Вакант лавозимларга муносиб номзодларни танлаш;
- Ёш ходимларни қўллаб-қувватлаш;
- Кадрлар захирасини шакллантириш;
- Ходимларни ўқитиш ва ривожлантириш;
- Корпоратив қадриятларни ривожлантириш.
Вакант лавозимларга муносиб номзодларни танлаш.
Вакант лавозимга номзодлар танлов асосида саралаб олинади. Танлов Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ахботлаштириш Бош маркази давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда АБМ) марказий аппарати ва ҳудудий бош бошқармаларидаги мавжуд вакант лавозимларни муносиб номзодлар билан бутлаш мақсадида ўтказилади.
Танловни ташкил этишда шаффофликни таъминлаш мақсадида тест-синовлари замонавий ахборот технологияларидан фойдаланилган ҳолда амалга оширилади.
Шаффофлик тамойили:
- Вакант лавозимлар ҳақидаги маълумотларни АБМнинг веб-сайтида ва бошқа ижтимоий тармоқларида очиқ жойлаштириш;
- Танловнинг дастлабки босқичини ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда инсон омилини қисқартириш орқали амалга ошириш;
- Номзодлар билан суҳбат ўтказиш мақсадида Эксперт гуруҳи тузиш;
- Номзодларга танлов натижаларини маълум қилиш орқали таъминланади.
Ёш ходимларни қўллаб-қувватлаш.
АБМга янги ишга қабул қилинган ходимларни мослаштириш бўйича сезиларли ишлар амалга оширилди. Мазкур жараён малакали мутахассислар томонидан олиб борилиб, ёшларнинг иш ўринларига тезроқ мослашиб, жамоавий ишлаш кўникмаларининг шаклланишига имкониятларни бермоқда. Қайд этишимиз лозим, мазкур жараёнларни тизимга татбиқ этишда юкори турувчи органлар тажрибаси ва халқаро экспертларнинг фикр ва таклифларидан кенг фойдаланилмоқда.
Кадрлар захирасини шакллантириш.
Захира таркибидаги ходимларни ривожлантиришга, уларнинг етакчи хорижий университетларда таълим олишларига ва халқаро институтларда малакаларини оширишга, шунингдек, йирик анжуман ва халқаро учрашувларда муносиб иштирок этишига алохида эътибор қаратилади.
Ходимларни ўқитиш ва ривожлантириш.
АБМ ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш бўйича узлуксиз тизим яратилган бўлиб, у ўз ичига чет эл халқаро ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар томонидан ташкил этилаётган семинар, ўқув курслари, тренинглар, халқаро анжуманлар, стажировка ва хорижий хизмат сафарларини қамраб олади.
Корпоратив қадриятларни ривожлантириш.
АБМ ходимлари ўртасида корпоратив маданиятни янада ошириш ўзаро дўстлик ҳамда жамоа ишларида фаол бўлишни тарғиб этиш мақсадида улар ўртасида спорт мусобақалари, юртимизнинг диққатга сазовор масканлари, тарихий обидалари, театр ва санъат маскалари ҳамда музейларга жамоавий ташрифлар доимий ўтказиб келиниши йўлга қўйилган.