Фаолиятнинг асосий мақсадлари
Янгиланган сана:
...
Фаолиятнинг асосий мақсадлари:
- Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг банклараро электрон тўлов тизимини узлуксиз ишлашини таъминлаш;
- Банк тизимининг маълумотлар узатиш тармоғини лойиҳалаш ва ушбу тармоқни узлуксиз ишлашини таъминлаш;
- Республика молия секторига телекоммуникация хизматлари кўрсатиш.
Корхонанинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
- Электрон тўлов тизимлари дастурий мажмуаларини ишлаб чиқиш ва тадбиқ этиш.
- Электрон тўловлар тизимининг иш фаолиятини таъминлаш.
- Электрон почта хизматини таъминлаш.
- Банк маълумотларини узатиш тармоқларини лойиҳалаш, ишлаб чиқиш ва эксплуатация қилиш.
- Банк депозиторларининг Миллий ахборот базаси иш фаолиятини таъминлаш;
- Марказий банк ягона баланс дастурий-техник комплексини узлуксиз ишлашини таъминлаш;
- Банк тизими Маълумотлар базасини ишлаб чиқиш ва узлуксиз ишлашини таъминлаш.
- Кредит ахбороти Миллий институти ва Гаров реестри ДУК нинг ахборот тизимларини ишлаб чиқиш ва узлуксиз ишлашини таъминлаш.
- Валюта айрибошлаш шахобчалари дастурий-техник комплексини иш фаолиятини таъминлаш.
- Электрон тўловлар тизимининг марказлаштирилган электрон архивини юритиш.
- Амалий дастурий тизимларни ишлаб чиқиш ва тадбиқ этиш.
- Ҳисоблаш, алоқа ва ташкилий техника воситаларига техник хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва тиклашга доир хизмат кўрсатиш.