Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Алоқа телефон рақами (+998 71) 212-61-41

Ахборотлаштириш Бош маркази директор мурожаати

Янгиланган сана:  ...
4 Дек 2025

Коррупсияга қарши курашиш бўйича

Ҳурматли ходимлар!

Бугунги кунда коррупсияга қарши курашиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан биридир. Ахборотлаштириш бош маркази жамоаси сифатида биз ҳам ушбу йўналишда фаол иштирок этишимиз, ҳалоллик ва шаффофлик тамойилларига қатъий амал қилишимиз зарур.

Барчангизни:

  • хизмат вазифаларини ҳалол бажаришга,
  • манфаатлар тўқнашувининг олдини олишга,
  • хизмат ваколатларидан фақат қонуний мақсадларда фойдаланишга,
  • ўзаро ҳурмат ва одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этишга,
  • коррупсион ҳолатлар бўйича хабардорликни оширишга чақираман.

Коррупсияга оид ҳуқуқбузарликлар нафақат жамоамиз шаънига, балки ташкилот обрў-эътиборига путур етказади. Шунинг учун ҳар бир ходимдан масъулият, ҳалоллик, садоқат ва фуқаролик позитсиясини мустаҳкамлаш талаб этилади.

Агар сиз хизмат фаолиятингиз давомида:

  • қонунбузилиш,
  • манфаатлар тўқнашуви,
  • босим ёки ноқонуний талаб ҳолатларига дуч келсангиз,

дарҳол Комплайенс-назорат бўлимига 23-515 ёки (99871)212-61-41 “Ишонч телефони”га мурожаат қилишингизни сўрайман.

Бизнинг мақсад — коррупсиядан холи, замонавий, шаффоф ва ҳалол тизим яратишдир.

Барчангизни коррупсияга қарши курашишда фаол иштирок этишга чақирамиз!

Ҳурмат билан,
Ахборотлаштириш Бош маркази директори

Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X