Ходимларнинг рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларидан хабардорлиги ҳамда уларнинг ушбу соҳада билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида тренинг ўтказилди.
Тренингда қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:
- Рақобат соҳасидаги қонунчилик;
- Рақобат соҳасига тааллуқли ички ҳужжатлар;
- Ходимларнинг рақобат соҳасидаги қонунчилик талабларини бажарилиши юзасидан мажбуриятлари.
Тренингда барча ходимларга рақобат тўғрисидаги қонунчиликнинг ҳуқуқий асослари мазмун-моҳияти тушунтирилди. Ушбу мавзу бўйича келажакда яна ўқув-семинар, тренинг ва давра суҳбатлари ўтказилиши таъкидланди. Ҳамда рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларини ҳақида хабардорлик даражасини аниқлаш мақсадида тест синовларни ўтказилиб борилиши айтиб ўтилди.