Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Алоқа телефон рақами (+998 71) 212-61-41

Ахборотлаштириш Бош марказида Ўқитувчилар ва устозлар куни муносабати билан табрик

Янгиланган сана:  ...
2 Окт 2025

Ўзбекистон Республикасида ҳар йили 1-октябрь “Ўқитувчилар ва устозлар куни” сифатида давлат байрами ва расмий дам олиш куни сифатида нишонланади. Ушбу сана билим ва тажрибани улашадиган, касбий ҳамда шахсий фазилатларни шакллантирадиган, янги авлод мутахассисларини тарбиялашга ҳисса қўшадиган барча устозларга бағишланади.

Байрам арафасида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан Ахборотлаштириш Бош маркази директори ўринбосари, “Ахборот тизимларини лойиҳалаштириш, яратиш ва техник қўллаб-қувватлаш” бўлими бошлиғи Усмонов Ҳуснуддин Жалолиддиновичнинг меҳнати алохида эътироф этилди ҳамда кўп йиллар давомида мутахассисларни тайёрлаш, ички ўқув жараёнларини ташкил этиш ва ёш ходимларнинг касбий ўсишини қўллаб-қувватлашда муҳим ҳисса қўшгани учун фахрий ёрлиқ ва эсдалик совға билан такдирланди.


Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X