Ўзбекистон Республикасининг «Рақобат тўғрисида»ги Қонуни ва «Монополияга қарши комплаенс» мавзусидаги ўқув-семинарда «Ахборотлаштириш бош маркази» МЧЖ директори ўринбосари Б.Т. Мирзараҳмедов ва монополияга қарши комплаенс тизими бўйича масъул ходим Б.Г. Хикматовнинг ўқув маърузалари тингланди.
Ўқув-семинарда қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:
- Рақобат тўғрисидаги қонунчилик;
- Монополияга қарши комплаенс;
- Корхона ва ходимларнинг рақобат қонунчилиги юзасидан мажбуриятлари.
Ўқув-семинарда иштирок этган ходимларнинг рақобат тўғрисидаги қонунчилик ва монополияга қарши комплаенс тизими тўғрисидаги билимларини аниқлаш мақсадида синов ўтказилди.


