Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Aloqa telefon raqami (+998 71) 212-61-41
43

“Bank faoliyatiga ruxsat berish tartibi va shartlari to‘g‘risida”gi Nizomga sharh

Yangilangan sana:  26 Okt 2020, 09:54

“Банк фаолиятига рухсат бериш тартиби ва шартлари тўғрисида”ги Низом банк фаолияти соҳасидаги рухсат бериш ва линцензиялаш тартиб-таомилларини янги таҳрирда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида” ва “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари талабларига мувофиқлаштириш мақсадида Марказий банк томонидан ишлаб чиқилди.

Низом банк тизимининг барқарорлиги ва ривожланишини янада мустаҳкамлаш мақсадида хорижий давлатлар тажрибаси асосида тайёрланди.

Ушбу низомнинг қабул қилиниши билан мазкур соҳани тартибга солувчи бир нечта норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар оптималлаштирилди ва ягона ҳужжатга бирлаштирилди.

Таъкидлаш жоизки, мазкур низом банкларни ташкил этиш ва банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияларни олиш, банк акцияларини сотиб олишга доир дастлабки рухсатномани бериш, банкнинг кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзолари ҳамда муҳим аҳамиятга эга ходимларини баҳолаш, банкнинг алоҳида бўлинмаларини (филиал ва офисларини) очиш ва ёпиш, банкнинг уставига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни рўйхатдан ўтказиш, банкларни қайта ташкил этиш ва тугатиш масалаларини тартибга солади.

Низом банк муассислари ва потенциал олувчилар, шунингдек, банкнинг кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзолари ҳамда муҳим аҳамиятга эга ходимлари мувофиқ бўлиши шарт бўлган қатъий мезонларни ҳамда уларни баҳолашнинг шаффоф механизмини белгилайди.

Шу билан бирга, низомда юқори капитал ва кредит рейтинги кўрсаткичларига эга бўлган чет эл банклари ва бошқа кредит ташкилотларининг, шунингдек, халқаро молия институтларининг миллий банк тизимига инвестиция киритишини рағбатлантириш мақсадида шундай ташкилотлар томонидан банк ташкил этилаётганда ёки банкнинг устав капиталида иштирок этилаётганда дастлабки рухсатномани олишнинг алоҳида соддалаштирилган тартиби назарда тутилган.

“Банк фаолиятига рухсат бериш тартиби ва шартлари тўғрисида”ги Низом талаблари 2020 йил 1 октябрдан кучга киради.

Ro’yxatdan o’tish muddati: 30 iyun 2020 y.
docx 12.6 КБ
Yuklab olish



 
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by X