Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Алоқа телефон рақами (+998 71) 212-61-41

Кўп бериладиган саволлар




Кўп бериладиган саволлар 2

  • Банк томонидан мижоз ҳисобварағидан пул маблағларини ўчириш асослари қандай?


    Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодекси 783-моддасига асосан, банк ҳисобварақдан пул маблағларини мижознинг топшириғи асосида ўчиради. Мижознинг топшириғисиз ҳисобварақда турган пул маблағларини ўчиришга суднинг қарори билан, шунингдек ушбу Кодексда ёки бошқа қонунда белгилаб қўйилган ёхуд банк билан мижоз ўртасидаги шартномада назарда тутилган ҳолларда йўл қўйилади.

  • Пластик карталардаги маблағларни нақд пул қилиб олиш мумкинми? Олиш мумкин бўлса, нақд пул ечишга чегара (лимит) ўрнатилганми?


    Банклар томонидан аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларга нақд пуллар уларнинг депозит ҳисобварақларидаги, шу жумладан пластик карточкалардаги мавжуд маблағлари доирасида уларнинг талабига кўра берилади. Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикасининг «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонунининг 20-моддасига асосан банклар банк операцияларини амалга оширишга доир қарорлар қабул қилишда мустақилдирлар.

Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X