Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Алоқа телефон рақами (+998 71) 212-61-41

22 июль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасида янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг қонун лойиҳалари кўриб чиқилди

Янгиланган сана:  28 Окт 2020, 08:41
24 Июл 2019

Жорий йилнинг 22 июль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасида янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги, “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги ва “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳалари иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.

Ўзбекистон Республикасининг “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги Қонунининг янги таҳрирдаги лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 сентябрдаги “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5177-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.

Мазкур лойиҳада валютани тартибга солиш соҳасида давлат сиёсатини амалга оширишда иқтисодий чораларнинг устуворлиги, валюта операцияларига давлат органларининг ноқонуний аралашувига йўл қўйилмаслиги, валюта курсини аниқлашда фақатгина бозор механизмлари қўлланилишига қаратилган бир қатор нормалар киритилмоқда.

Қонун лойиҳасининг янги таҳрири валюта операцияларини амалга оширишда резидентлар ва норезидентларнинг чет эл валютасидаги маблағларини эркин тасарруф этиш ҳуқуқларини рўёбга чиқаришни тўлиқ таъминлаш, валюта операцияларининг амалиётда учрайдиган барча жабҳаларини максимал тўлиқ белгилашга замин яратиш ва бунинг натижасида қонунчиликда ҳавола қилувчи нормаларни қисқартиришга эришишга қаратилган.

Қонун лойиҳаси муҳокамаси натижасида Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан қонун лойиҳасини иккинчи ва учинчи ўқишда қабул қилиш ҳақида қарор қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикасининг “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонунининг янги таҳрирдаги лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 2018 йил 9 январдаги ПФ–5296-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.

Қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлашда ишчи гуруҳ келиб тушган фикрлар ва таклифларни инобатга олган ҳолда лойиҳанинг моддама-модда муҳокамасини ўтказди. Хусусан, банкларга қўлланиладиган жарималар миқдори икки бараварга қисқартирилди, акциядорлар, шу жумладан охирги бенефициар мулкдорларга қўлланиладиган жарималар чиқариб ташланди.  

Лойиҳа билан ушбу Қонундан кўзланган мақсад ва вазифалардан, ҳалқаро Базель қўмитасининг “Банк назоратининг асосий принциплари”, шунингдек банк фаолиятини амалга оширишнинг илғор хорижий тажриба ва умумэътироф этилган нормалар ва стандартларни чуқур ўрганишдан келиб чиқиб, ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда.

Шунингдек, қонун лойиҳаси билан банк фаолиятига рухсат бериш шартлари, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ушбу фаолиятни амалга ошириш, шунингдек банкларни қайта ташкил этиш ва тугатиш борасидаги муносабатларни тартибга солиш, Марказий банкининг банкларни пруденциал назорат қилишда пруденциал талаблар, қўлланадиган восита ва тартиб-таомилларни белгилаш борасидаги ваколатларини аниқлаш, таваккалчиликка асосланган назорат тизимининг асосий элементи бўлган фикр-мулоҳазаларнинг асослантирилган усулидан фойдаланиш назарда тутилмоқда. Шу билан бирга, омонатчиларнинг ҳамда банк хизматларидан бошқа фойдаланувчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган чоралар ҳам назарда тутилган.

Умуман олганда, ушбу қонун лойиҳасининг қабул қилиниши республика банк тизимининг барқарорлигини оширишга, банклар ўртасида соғлом рақобат муҳитини яратилишига, омонатчилар ҳамда банк хизматларидан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга хизмат қилади.

Қонун лойиҳаси муҳокамаси натижасида Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан қонун лойиҳасини иккинчи ва учинчи ўқишда қабул қилиш ҳақида қарор қабул қилинди.

“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунининг лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 ноябрдаги “Кредиторларнинг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–4026-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.

Қонун лойиҳасида мулкни таърифлаш ва уни гаровга қўйиш тартиб-таомилини соддалаштириш, мулкни навбатдаги гаровга қўйиш бўйича чекловни чиқариб ташлаш, энг илғор халқаро амалиётни ҳисобга олган ҳолда, таъминотли операцияларда гаровга қўйилган мол-мулкка ундирувни қаратишга оид талабларни унификация қилиш ва кредиторларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш орқали мулкни гаровга қўйиш, лизинг ва мажбуриятларни таъминлашнинг бошқа турларининг амалдаги механизмларини такомиллаштириш назарда тутилмоқда.

Қонуннинг лойиҳаси ишбилармонлик муҳитини яхшилашга, аҳоли ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг молиявий ресурслардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга, шунингдек, мамлакатнинг халқаро рейтингини оширишга хизмат қилади.

Қонун лойиҳаси муҳокамаси натижасида Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда қабул қилиш ҳақида қарор қабул қилинди.

Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X