Жорий йилнинг 17 январь куни Марказий банк ҳузуридаги банк мутахассисларини қайта тайёрлаш корпоратив марказида Visa халқаро компанияси билан ҳамкорликда тижорат банклари вакиллари учун эквайринг ва аксептенс масалалари юзасидан семинар-тренинг ташкил этилди.
Европа давлатларининг етакчи экспертлари иштирокида ташкил этилган семинар-тренингда асосий эътибор эквайринг асослари ва нақд пулсиз тўловларни қабул қилувчи замонавий технологиялар, янги рақамли тўлов маҳсулотларини жорий этиш ва истеъмолчиларни сифатли маҳсулотлар билан таъминлаш учун тизим яратишга қаратилди.
Семинар-тренинг давомида банк маҳсулотларини яратиш ва такомиллаштиришда, коммуникация ва мижозларга сифатли хизмат кўрсатишда, махсус ва индивидуал ёндашувдан фойдаланиш муҳимлиги қайд этилди.