Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Алоқа телефон рақами (+998 71) 212-61-41

АБМда кузги ободонлаштириш ташаббуси

Янгиланган сана:  6 Окт 2025, 15:51
6 Окт 2025

Кузнинг илиқ ва қулай кунларидан фойдаланиб, Ахборотлаштириш Бош маркази ходимлари томонидан ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Ташаббус доирасида АБМ биносидаги яшил бурчак янгиланди — тувакдаги гуллар алмаштирилди, манзарали ўсимликлар билан жой янада чирой очди.

Yashil burchak 1

Табиатни асраш, экологик мувозанатни қўллаб-қувватлаш ва тоза ҳаво муҳитини яратиш — АБМ жамоасининг устувор қадриятларидан биридир. Ходимлар биргаликда меҳнат қилиб, нафақат иш жойини обод қилдилар, балки жамоавий руҳни мустаҳкамлаб, ўзаро ҳамкорлик ва бирдамликни янада кучайтирдилар.

Yashil burchak 2

Яшил бурчак эса қишнинг совуқ кунларида ходимларга табиатнинг илиқ нафасини эслатади, кайфиятни кўтаради ва иш муҳитига қувонч олиб киради.

Yashil burchak 3
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X