Марказий банкнинг 2024 йил 16 январдаги 68-сонли фармойиши билан тасдиқланган “Марказий банк марказий аппарати, ҳудудий бош бошқармалари ҳамда тасарруфидаги корхоналар ходимларининг этика ва коррупцияга қарши курашиш соҳасида ўқитилишини ташкил этиш бўйича дастур” ижроси таъминлаш мақсадида 2024 йил 18 март куни Ахборотлаштириш Бош Марказида “Коррупцияга қарши курашишнинг ҳуқуқий асослари” мавзусида семинар ўтказилди.
Семинарда қўйидаги масалалар кўриб чиқилди:
- Коррупция тушунчаси, унинг шакллари ва сабаблари.
- Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик.
- Марказий банкда коррупцияга қарши курашишга доир ички ҳужжатлар.
- Коррупциявий ҳаракатлар учун жавобгарлик.
- Марказий банк ходимларининг меҳнат шартномасида белгиланган коррупцияга қарши курашиш юзасидан мажбуриятлари.
Жумладан, ўқув семинарида барча ходимларга коррупцияга қарши курашишнинг ҳуқуқий асослари мазмун-моҳияти тушунтирилди ҳамда ходимларни қизиқтирган саволларига жавоблар берилди.
Келажакда ушбу мавзу бўйича янада тадбирлар режалаштирилганлиги таъкидланди.
Матбуот маркази
O’zbekcha: "Korrupsiyaga qarshi kurashishning huquqiy asoslari" mavzusida seminar o‘tkazildi
На русском: Правовые основы борьбы с коррупцией