Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Алоқа телефон рақами (+998 71) 212-61-41

“Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига имзо чекилди

Янгиланган сана:  ...
2 Ноя 2019

Жорий йилнинг 1 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев томонидан “Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги ЎРҚ-578-сонли Қонуни маъқулланди. У 2020 йил 1 февралдан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси “Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги Қонуни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 сентябрдаги “Миллий тўлов тизимини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–3945-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.

Янги Қонунда тўлов тизимларига ва уларнинг таркибий қисмларига бўлган талаблар, тўлов тизимларини назорат қилиш ва кузатиб бориш, тўлов тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотларини лицензиялаш ҳамда уларнинг фаолиятини тартибга солиш, электрон пул бозорини тартибга солиш ва электрон пул эгаларини идентификациялаш тартиби ҳамда тўлов тизимларида хавфсизлик ва ахборот муҳофазасини таъминлашга доир нормалар киритилган.

Ушбу Қонуннинг қабул қилиниши билан республикамизда тўловларни узлуксиз амалга оширилиши ва инновацион технологияларни кенг жорий қилиниши, шунингдек тўлов тизимларининг самарали, ишончли ва хавфсиз ишлашини таъминлашга имконият яратилади.

Шунингдек, ушбу Қонун қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг 2005 йил 16 ноябрдаги “Электрон тўловлар тўғрисида”ги ЎРҚ–13-сонли Қонуни бекор қилинмоқда.

Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X